loader


Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби МАЪЛУМОТИ (2020 йил 6 февраль ҳолатига)


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 6 феврал куни олинган расмий маълумотларга кўра Хитой Халқ Республикасида жами  28060 нафардан ортиқ фуқаролар касалланиб, кунлик ўсиш 15,2 фоизни (3667 нафар) ташкил этмоқда. 564 (2 фоиз) нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.

Коронавирус касаллиги 2020 йил 6 феврал кунигача дунёдаги 24 та давлатда 191 нафар фуқароларда лаборатория усулида тасдиқланди.

Жорий йилнинг 5-феврал куни Агентликнинг вирусология лабораториясига Хитой Халқ Республикасидан келган 245 нафар фуқаролардан коронавирус инфекцияси таҳлили учун намуналар келтирилиб, ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмади.

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 5 февраль куни хорижий давлатлардан 28 та самолёт қабул қилинди, 3990 нафар фуқаролар санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилди.

Темир йўллари АЖ марказий Санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6 та санитария-карантин пунктидан жами 663 нафар фуқаролар ўтишган, шулардан 40 нафарини хориж фуқаролари ташкил этади. Тана ҳарорати кўтарилган беморлар анииқланмаган.

Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлари орқали 1585 та автотранспортлар, 28644 нафар фуқаролар ўтказилган, шулардан 14646 нафари чет эл фуқаролари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган Хитой Халқ Республикасидан келган фуқаролар рўйхати асосида  2912 нафар фуқароларимиз тиббий кўрикдан ўтказилди.  Шулардан 2188 нафарида касалликни яширин даври (14 кун) якунлангани ва тиббий кўрик давомида ҳеч қандай коронавирус инфекцияси белгилари аниқланмаганлиги боис тиббий кузатув ишлари якунланди. Бугунги кунда 724 нафар фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.

Хукумат комиссияси қарори билан жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳридан 2 та ҳамда Ухань провинциясидан 1 та чартер рейслар орқали жами 584 нафар фуқароларимиз  олиб келинди. Фуқароларнинг барчаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди ва 14 кун муддат давомида (касалликнинг яширин даври давомида) тиббий назоратга олинди. Фуқаролар учун махсус тайёрланган муассасаларда барча зарурий шароитлар яратилган.

Агентликнинг марказий штаби мутахассислари томонидан 71-276-49-66 ишонч телефони орқали мурожаат қилганларга тушунтиришлар, аниқ маълумотлар ва зарур тавсиялар бериб борилмоқда.

Мамалакатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Бу касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби